Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 19 минг 406 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳри, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 118 минг 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Ҳудудлар бўйича энг кўп никоҳ Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида расмийлаштирилган.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада 391 минг 258 та туғилиш қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш бўйича Самарқанд, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятлари юқори ўринни эгаллаган
2021 йилнинг биринчи беш ойида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 млн АҚШ доллари сарфланган. Электромобилларнинг 95% Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Ўзбекистон январь-апрель ойлари давомида хориждан қиймати 45,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 628 минг 885 дона мобил телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн долларга тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган бўлиб, бу борада Хитой, Корея ва Россия мамлакатлари етакчи бўлиб турибди.
Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 242 тага кўп (128,3 фоизга ўсган).
2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Қозоғистонга 82,6 млн доллар миқдорда 8 468 дона енгил автомобил экспорт қилган. Бу ушбу даврдаги Ўзбекистон енгил автомобил экспортининг деярли 95 фоизини ташкил қилади.
Январь-март ойларида Ўзбекистондан жами 4094 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун жўнаб кетган ва 578 киши Ўзбекистонга кўчиб келган. Кўчиб кетганларнинг энг катта қисми Қозоғистонга тўғри келади.
Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган. Кўрсаткичлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон экспортида Хитой етакчи бўлиб, январь ойида умумий экспорт хажми 147 млн долларни ташкил этган. Хитой, шунингдек, Ўзбекистон импортида ҳам етакчи ўринни егаллаган — импорт хажми 337,2 млн доллар.
Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мевалар ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.
2020 йилда Ўзбекистондан автомобиллар экспорти пул кўринишида 30,4 фоизга, яъни 208,7 млн долларга етди. Автомобиллар импорти 2,3 бараварга кўп бўлди. UzAuto Motors томонидан энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль модели — Cobalt.
Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион хорижлик ташриф буюрди, бу 2019 йилга нисбатан 77,7 фоизга кам. Кўпчилик мамлакатга қариндошларини кўриш учун киргани (87,8%) қайд этилмоқда.
Ўзбекистонда пандемия ҳукмрон бўлган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этиб, бир йил аввалгига нисбатан 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим қайд этилди. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари сабаб бўлган.
Сўнгги йилларда биринчи марта Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботга ўлим ҳолатлари статистикасини киритмади. Қўмита Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бермаганлиги ҳақида маълум қилди. Аввалроқ «Газета.uz» коронавирус пандемияси сабабли вафот этганлар сони июль ойида мамлакатда 26,4 фоизга, Тошкентда эса 2,6 мартага ошганини ёзган эди.
Давлат статистика қўмитаси сайтида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қўмита сайтнинг янгиланаётганлиги ва носозликлар тузатилганлигини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп ойлик иш ҳақини Навоий ва Тошкент вилоятлари ишчилари олишади. Энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида бўлса, энг юқориси банк ва IT соҳаларида бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг